Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 08:04

АҚШ сенатори Жон Маккейн 81 ёшида оламдан ўтди


Америкалик республикачи сенатор Жон Маккейн 81 ёшида оламдан ўтди. Сўнгги ойларда сенатор мия саратони билан олишаётганди. 25 август куни Маккейин оиласи сенатор саратонга қарши муолажани давом эттиришдан воз кечгани ҳақда маълум қилган эди.

АҚШда 2008 йилги президентлик сайловларида номзод бўлган аризоналик сенатор Жон Маккейн 81 ёшида вафот этди.

2017 йили Маккейнда бош мия саратони аниқланганди. Хасталигига қарамасдан у Сенатда ишлашда давом этди.

Сиёсатчи сўнгги ойларда Аризона штатидаги ўз уйида бош мия саратонини даволаш учун физиотерапиядан ўтаётганди.

25 август унинг қариндошлари бемор даволанишни тўхтатгани ҳақида маълум қилишганди.

Маккейин оиласи сенаторни қўллаб-қувватлаганларга миннатдорчилик изхор этди.

АКШ президенти Доналд Трамоп санатор оиласига таъзия билдирди.

Маккейн 1936 йили АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучларининг Панамадаги базасида ҳарбийлар оиласида дунёга келган.

Республикачилар партиясига қўшилиб, катта сиёсатга кириб келишдан аввал Маккейн авиацияда хизмат қилган.

Ветнамдаги урушда қатнашган.

Уруш вақтида унинг самолёти уриб туширилган, ўзи эса қўлга олиниб, 5 ярим йил асирликда сақланган ва қийноққа солинган.

81 ёшли Жон Маккейн Ветнам уруши ветерани бўлган.

У 2008 йилда Республикачилар партиясидан президентликка номзод бўлган.

Путиннинг ашаддий танқидчиси, Россияга қарши қаттиқ сиёсат тарафдори Маккейин сўнгги йилларда АҚШ Сенатининг Қуролли кучлар бўйича қўмитасига раҳбарлик қилди.

XS
SM
MD
LG