Линклар

Шошилинч хабар
21 январ 2021, Тошкент вақти: 10:47

Эрон ғарбидаги зилзилада камида 2 одам ҳалок бўлди


Зилзила оқибатида жароҳатланганлардан бири

Эрон ғарбида 26 август куни юз берган 6 баллик зилзила оқибатида камида 2 киши ҳалок бўлди, 240 дан ошиқ одам жароҳатланди.

АҚШ Геологик тадқиқотлар маркази зилзила 26 август куни эрталаб Кармоншоҳ вилоятининг Жаванруд шаҳри жануби-ғарбида содир бўлганини билдирди.

Ҳудудда асосий зилзила ортидан икки марта 4 баллдан юқори силкиниш қайт этилган.

Хабарларга кўра, зилзила оқибатида Тазеҳобод шаҳри энг кўп зарар кўрган.

Зилзила Ироқ пойтахти Бағдодда ҳам сезилган, аммо Ироқда ҳеч ким жабр кўрмаган.

Эрон геологик ёриқларда жойлашган бўлиб, мамлакатда тез-тез ер қимирлаб туради.

Ноябрь ойида Кармоншоҳ вилоятида 7,3 балли зилзила оқибатида камида 620 киши ҳалок бўлган, минглаб одам жароҳатланган эди.

2003 йилда эса 6,6 балли зилзила Бам шаҳрини вайрон қилиб, 26 минг одам ўлимига сабаб бўлган эди.

XS
SM
MD
LG