Линклар

Шошилинч хабар
18 январ 2021, Тошкент вақти: 23:07

Эрон мудофаа вазири Сурияга хизмат сафари билан борди


Эрон мудофаа вазири Амир Ҳатамий

Эрон мудофаа вазири Амир Ҳатамий икки тарафлама ҳамкорликни янада яхшилаш масаласини муҳокама қилиш учун Сурияга икки кунлик хизмат сафари билан борди.

26 куни Дамашққа етиб борган Ҳатамий:

- Сурияни қайта қуришда самарали роль ўйнашга умид қиляпмиз, - деган.

Сурияда етти йилдан бери тинчимаётган урушда Эрон Россия билан биргаликда президенти Башар ал-Ассадни қўллаб келади.

Tasnim хабар агентлигига кўра, Ҳатамий Суриянинг ҳарбий етакчилари ҳамда сиёсатчилари билан учрашиб, ҳудуддаги ўзгаришлар, террорга қарши кураш ҳамда Теҳрон ва Дамашқ ўртасидаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилади. Вазир, шунингдек, президент Ассад билан ҳам учрашади.

Кейинги ойларда Ассад ҳукумати кучлари исёнчилар устидан бир неча ғалаба қозонди. Ҳозирда ҳукумат кучлари исёнчилар бошқарувида қолаётган сўнгги вилоят бўлмиш Идлибга ҳужум қилишга ҳозирланмоқда.

XS
SM
MD
LG