Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 17:26

Болгарияда автобус ҳалокатида 16 одам ҳалок бўлди


Болгария расмийларининг билдиришича, пойтахт София яқинида сайёҳларни олиб кетаётган автобус ҳалокати оқибатида камида 16 киши ҳалок бўлган, 26 одам жароҳат олган.

Болгария Соғлиқни сақлаш вазири Кирил Ананиев автобус 25 август куни ағдарилиб кетганини айтди.

bTV телеканали йўловчилар монастирга кетаётган бўлганини хабар қилди.

Полиция маълумотларига кўра, ҳодиса маҳалий вақт билан соат 17:00 да Своге шаҳарчаси яқинида содир бўлган. Ҳалокат давомида автобус тўртта автомобиль билан тўқнашган.

Йўловчиларнинг барчаси Божуриште шаҳарчаси турғуни бўлган.

Болгария расмийлари 27 август кунини мотам куни деб эълон қилди.

XS
SM
MD
LG