Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 17:09

Россия элчихонаси Британияни провокацияда айблади


Лондондаги Россия элчихонаси НАТОга йўл олган рус учоқларини текшириш учун Руминиядан Британия учоқлари ҳавога тезкорлик билан кўтарилганидан кейин икки кун ўтиб, расмий билдирув эълон қилди.

Элчихона 25 август куни эълон қилган билдирувда Россия армияси Британия хавфсизлигига таҳдид солмаслиги таъкидланади:

- Россиянинг ўз қирғоғи яқинида, Британиядан 1500 миль масофада учаётган патруль учоқлари Британияга ёки унинг ҳамкорларига қандай фаразий таҳдид солиши мумкин?

Шунингдек, элчихонанинг Twitter саҳифасида қоодирилган твитда эса воқеага нисбатан истеҳзоли баҳо берилган:

- Россиянинг ўз қирғоғи яқинида, Британиядан 1500 миль масофада кўкка кўтарилган 50 йиллик рус ПАТРУЛЬ учоғини тўхтатиш учун TYPHOON САФАРБАР ҚИЛИНДИ. Бемулоҳаза ва провокацион. БҚ [Бирлашган Қироллиқ] солиқ тўловчиларини табриклаймиз.

Бунга жорий ҳафтада Руминиянинг Константа шаҳри яқинида Британия ҳарбий учоқлари НАТО ҳаволарига яқинлашган Бе-12 (“Чайка”) рус учоқларини назорат қилиш учун сафарбар қилингани туртки бўлди. Британия Мудофаа вазирлиги Россия учоқларининг бу ҳаракатларини “провокацион“ дея таърифлади.

Кейинги йилларда Россия ва НАТО учоқлари ўртасида бу каби ҳолатлар тез-тез содир бўлмоқда.

Россия 2014 йилда Украинанинг Қрим минтақасини аннекция қилиб олиб, мамлакат шарқида айирмачиларни қўллай бошлаганидан кейин НАТО ва Кремль ўртасидаги танглик кучайиб, ғарб мамлакатлари билан Россия ўртасидаги алоқалар совуб кетди.

XS
SM
MD
LG