Линклар

Шошилинч хабар
22 январ 2021, Тошкент вақти: 09:22

АҚШнинг Россияга қарши янги санкциялари кучга кирди


GENERIC – Sanctions on Russia. Russia sanctions. trade sanction. EU sanctions against Russia. Russian sanction list. Government sanctions. Against Russia,sanction on russia. Russian flag waving in the wind

Британиянинг Солсбери шаҳрида икки томонлама собиқ агент Сергей Скрипал ва унинг қизи Юлиянинг заҳарланиши муносабати билан АҚШнинг Россияга нисбатан жорий қилган санкциялари кучга кирди. 27 август куни жарима чоралари Федерал реестр – АҚШ ҳукуматиининг расмий журналида эълон қилинди.

Санкциялар фавқулотда гуманитар ёрдамдан ташқари, Россияга ташқи ёрдам берилиши тўхтатилишини кўзда тутади. Россияга озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалик маҳсулотлари, шунингдек молиявий ёрдамлардан воз кечилади, Россияга ҳар қандай кредит ва кредит кафолатлари берилмайди.

Бундан ташқари, санкцияга кўра қурол-аслаҳа ва мудофаага мўлжалланган ҳар қандай маҳсулотлар сотилишини тўхтатиш кўзда тутилмоқда. Шу билан бирга “миллий хавфсизлик нуқтаи назаридан” фазовий соҳада ҳамкорлик чекланмайди.

Агар Москва яқин бир неча ой мобайнида кимёвий ва биологик қуролларни қўлламаслик борасида кафолат бермайдиган бўлса, АҚШ яна битта санкция пакетини қўллайди. Унга кўра, жумладан "Аэрофлот" компаниясининг АҚШга парвозларини тўхтатиш ва савдо алоқаларини минимум даражага тушириш кўзда тутилмоқда.

Вашингтон томонидан санкциялар эълон қилиниши арафасида рубль арзонлашиб кетди.

Лондон баёнотига кўра, Скрипалларга қилинган суиқасд ортида Кремль турибди, чунки улар заҳарланган жанговар "Новичок" заҳари СССРда ишлаб чиқарилган. Москва бу айбловни инкор қилмоқда.

XS
SM
MD
LG