Линклар

Шошилинч хабар
17 апрел 2024, Тошкент вақти: 03:25

Шерали Жўраев Осиё ўйинларида дзюдо бўйича бронза медали соҳиби бўлди


Иллюстратив сурат
Иллюстратив сурат

Индонезиянинг Жакарта ва Палембанг шаҳарларида давом этаётган Осиё ўйинларида дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Шерали Жўраев бронза медали соҳиби бўлди.

Бу ҳақда хабар қилган gazeta.uzга кўра, ярим финалда мағлуб бўлган Шерали Жўраев бронза медали учун ўтказилган баҳсда БАА вакили Иван Ремаренкони мағлуб этди.

Осиё ўйинларининг 30 августда ўтган кураш бўйича мусобақаларида ўзбекистонлик курашчилар Шермуҳаммад Жандреев ва Кумуш Йўлдошева олтин медалларни қўлга киритдилар. Яна бир курашчи Гулноза Матниязова эса бронза медалига сазовор бўлди.

Аввалроқ 30 августда эшкак эшиш мусобақасида Вадим Меньков Ўзбекистон жамоасига яна бир олтин медални олиб келиб, Осиё ўйинларининг тўрт маротаба чемпионига айлангани хабар қилинган эди. Меньков бундай натижага эришган биринчи ўзбек спортчиси бўлди.

“Бунгача у Доха, Гуанчжоу ва Инчеонда ўтказилган Осиё ўйинларида чемпион бўлган», дейилади Миллий Олимпия қўмитаси расмий маълумотида.

Ўзбекистон спорт делегацияси ҳозирда 15 олтин, 19 кумуш ва 19 бронза, жами 53 медалга эгалик қилиб, турнир рейтингида 45 давлат орасида 6-ўринни эгаллаб турибди.

XVIII Осиё ўйинларига Индонезия пойтахти Жакарта ҳамда Суматра оролидаги йирик шаҳарлардан бири Палембанг мезбонлик қилмоқда.

18 августдан 2 сентябргача давом этадиган ўйинларда 45 мамлакатдан жами 9 704 нафар спортчи 42 та спорт тури бўйича 476 та медал учун курашади

XS
SM
MD
LG