Линклар

Шошилинч хабар
26 январ 2021, Тошкент вақти: 11:42

Песков: Путин Трамп билан учрашишга тайёр


Донаольд Трамп Владимир Путин билан Хельсинкида учрашган эди. 2018, 16 июль

Кремль Россия президенти Владимир Путин йил якунигача уч саммитда АҚШ президенти Дональд Трамп билан учрашиши мумкинлигини билдирди.

31 август куни Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков “Известия” газетасига берган интервьюсида Сингапур, Франция ҳамда Аргентинада бўлиб ўтиши кутилаётган саммитларда икки етакчи учрашиши мумкинлиги тўғрисида баёнот берди.

Песковнинг айтишича, Кремль бундай учрашувлар ўтказишга тайёр, аммо бу режанинг амал ошиш-ошмаслиги АҚШга боғлиқ.

11 ноябрь куни Биринчи жаҳон урушида қатнашган давлатлар етакчилари уруш тугаганининг юз йиллигини нишонлаш учун Францияда йиғилади. Шунингдек, Путин ва Трамп Сингапурда бўлиб ўтадиган Шарқий Осиё саммитида ҳамда Аргентинада бўлиб ўтадиган Катта йигирмалик саммитида ҳам иштирок этиши кутилмоқда.

Икки президент 16 июль куни Хельсинкида юзма-юз учрашган эди. Ҳар икки етакчи учрашув самарали ва муваффақиятли ўтганини айтиб келади.

XS
SM
MD
LG