Линклар

Шошилинч хабар
21 январ 2021, Тошкент вақти: 04:37

Қримда кимё заводидаги авария ортидан атроф-муҳитга кислота тарқалди


Қрим минтақаси расмийлари яриморол шимолида қишлоқларни ёғлама қатлам қоплашига ҳамда экинлар қуришига кимё заводидаги ҳалокат сабаб бўлганини билдиришди.

Украинанинг Россия аннекcия қилган Қрим минтақаси расмийлари яриморол шимолида қишлоқларни ёғлама қатлам қоплашига ҳамда экинлар қуришига кимё заводидаги ҳалокат сабаб бўлганини билдиришди.

Губернатор ёрдамчиси Игор Махайличенко узоққа чўзилган иссиқ ҳаво “Титан” заводида кислота сақланадиган иншоотдан атроф-муҳитга кўпроқ кислота тарқалишига сабаб бўлгани тўғрисида баёнот берди.

Заводда бўёқ ва пластик маҳсулотлар ишлаб чиқаришда қўлланиладиган титан диоксиди ишлаб чиқарилади.

- Дастлабки натижалар ҳалокатга кислота сақлаш иншооти ичидаги моддаларнинг буғланиб кетиши сабаб бўлганини кўрсатади, - деди Махайличенко. Расмий ширкат етакчиларининг ҳалокат содир бўлишидаги роли аниқланаётганини қўшимча қилди.

Украина президентининг Қримдаги доимий вакили Борис Бабин оккупация қилинган яриморолдаги тадбиркорларни атроф-муҳитни ифлослантиришда айблади. Бабин айрим қишлоқларда аҳвол ўта оғир эканлигини айтди.

Перекоп ва Армянск қишлоқлари турғунларининг айтишича, улар илк бор 24 август куни қишлоқни ёғлама қатлам қоплай бошлаганини пайқашган. Айримлар томоқ ва кўзлари қичишаётганидан арзланган, бошқалар эса экинлари бир неча кун ичида қуриб қолганини хабар қилган.

XS
SM
MD
LG