Линклар

Шошилинч хабар
20 январ 2021, Тошкент вақти: 00:17

Помпео: АҚШ Покистон билан алоқаларни янги саҳифадан бошлашни истайди


АҚШ давлат котиби Майк Помпео.

АҚШ давлат котиби Майк Помпео хизмат сафари билан Покистонга борди.

Бир неча кун олдин Пентагон Покистонга берилиши ваъда қилинган, аммо Исломобод мамлакатдаги жангариларга қарши етарлича курашмаётгани учун тўхтатиб қўйилган 300 миллион долларлик ҳарбий кўмак бекор қилинганини эълон қилган эди.

Ташриф арафасида Помпео Покистонда бош вазир Имрон Хон билан учрашиб, икки давлат ўртасидаги алоқаларни янгидан бошлашга умид қилишини айтди.

Помпео Хон билан бир қаторда мамлакат армияси етакчиси генерал Қамар Жавед Бажва билан ҳам учрашади.

Йил бошида АҚШ президенти Дональд Трамп “Коалиция қўллови фонди“ деб номланган ёрдам тўпламини тўхтатиб қўйган эди. Шунингдек, ўша пайтда АҚШ Конгресси Покистонга ажратилган яна 500 миллион доллар ёрдам пулини ҳам бекор қилган.

Аммо АҚШ расмийлари Покистон Вашингтон талабларини бажарcа, ўз қарорларини бекор қилишлари мумкинлигини изҳор қилишган.

XS
SM
MD
LG