Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 07:32

ИД Кобулдаги қўшалоқ ҳужум учун масъулиятни ўз зиммасига олди


"Исломий давлат" (ИД) террорчи гуруҳи Кобулда 5 сентябрда амалга оширилган қўшалоқ бомба ҳужуми учун масъулиятни ўз зиммасига олди.

Мазкур ҳужумларда камида 26 одам ҳалок бўлди.

6 сентябрда БМТнинг Афғонистондаги ёрдам миссияси UNAMA баёнот тарқатиб, ҳужумни “Кобул аҳолисини нишонга олган манфур террор амали” дея қоралаб чиқди.

Асосан шиалар яшовчи ҳудуддаги кураш клубини нишонга олган ҳужумда яна камида 91 одам жароҳат олди.

Худкуш ҳужумчи клубининг ичида ўзини портлатиб юборди ва орадан яна 40 дақиқлар ўтиб клуб яқинида машинага ўрнатилган бомба портлатилди.

Январь ойидан буён Кобулда содир этилган камида 17та ҳужумда 430 одам ҳалок бўлди.

XS
SM
MD
LG