Линклар

Шошилинч хабар
14 ноябр 2018, Тошкент вақти: 05:28

Мудофаа соҳаси мансабдори пора билан қўлга олинди


Сирдарё вилояти Сардоба тумани мудофаа ишлари бўлими бўлинма бошлиғи Онарбой Шомуродов ва нозир Одил Пўлатов пора билан ушланди (“Оила даврасида”, 6 сентябрь). Ҳудуддаги ёшларни сафарбарлик чақируви резервига йўналтириш учун уйма-уй юрган мудофаа идораси расмийлари фуқаро Ғ.Халиловдан чақирув муддатини узайтириш эвазига пора талаб қилишган. Газетага кўра, “табиати тоза йигит” бўлган Ғ.Халилов пора беришни жиноят деб билган ва мудофаа соҳаси мутасаддиларининг тамагирлиги ҳақида ҳуқуқ идораларига хабар берган. Ҳар икки шахс суммаси ошкор этилмаган порани олаётганда қўлга туширилган. О.Шомуродов ва О.Пўлатовга ойлик иш ҳақининг 10 фоизини давлат ҳисобига ушлаб қолган ҳолда олти ой ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган.

XS
SM
MD
LG