Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 15:20

Россия, Туркия ва Эрон етакчилари Суриядаги вазиятни муҳокама қилади


7 сентябрь куни Теҳронда Россия, Туркия ва Эрон етакчилари учрашиб, Суриянинг мухолифат бошқарувида қолаётган сўнгги ҳудудини озод қилиш амалиётини муҳокама қилади.

Сурия президенти Башар Асад кучлари Идлиб вилоятида ҳукуматга қарши исёнчиларга қарши амалиёт бошлашга ҳозирланмоқда. БМТ бундай амалиёт жуда кўп қон тўкилишига олиб келиши ҳақида огоҳлантириб келади.

Идлиб вилоятида ҳозир ҳукуматга қарши минглаб жангчи, уч миллионга яқин оддий фуқаро бор.

Россия ва Эрон Сурияда етти йилдан бери тинчимаётган урушда президент Асадни қўллаб келади. Идлибни қайта қўлга олиш ҳукумат кучлари учун сўнгги энг муҳим ҳарбий ғалаба бўлиши кутилмоқда

Идлиб вилояти Россия ва Сурия учун стратегик аҳамиятга ҳам эга, чунки Идлиб Асаднинг асосий таянч пункти ҳисобланувчи Латакия вилояти билан чегарадошдир. Латакияда, шунингдек, Россиянинг мамлакатдаги энг йирик ҳаво базаси жойлашган.

Туркия вилоятдаги бир неча исёнчи гуруҳни қўллаб келади. Аммо яқинда Анқара Сурия ҳукумати кучларига қарши курашиб келаётган “Таҳрир ал-Шом” гуруҳини террор гуруҳи дея таърифлаб, уни йўқ қилиш кераклигини таъкидлади.

XS
SM
MD
LG