Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 15:57

АҚШ мудофаа вазири кутилмаган ташриф билан Афғонистонга борди


АҚШ мудофаа вазири Жим Мэттис.
АҚШ мудофаа вазири Жим Мэттис.

7 сентябрь куни АҚШ мудофаа вазири Жим Мэттис кутилмаган ташриф билан Кобулга борди. Мэттис бир кунлик хизмат сафари давомида президент Ашраф Ғани ҳамда Афғонистондаги НАТО қўшинларининг янги қўмондони Скотт Миллер билан учрашади.

АҚШ ўтган йилда толибларни музокара қилишга ундаш учун ўз стратегиясини ўзгартирган эди. Янги режа доирасида Афғонистон ҳарбийларини тайёрлаш ҳамда уларга маслаҳат бериш учун минглаб қўшин юборилди. Аммо кўрилган чоралар ҳали натижага бергани йўқ.

Мэттис Кобулга АҚШ Армияси штаб бошлиқлари бирлашган қўмитаси раиси, генерал Жозеф Данфорд билан борди.

2 сентябрь куни Афғонистондаги Америка қўшинлари етакчиси генерал Миллер мамлакатдаги НАТО қўшинлари қўмондони этиб тайинланган эди.

Жорий ҳафтада Скотт толиблар ҳукуматнинг музокара ўтказиш чақириқларига рози болишига умид қилишини айтди. Расмий Кобулнинг тинимсиз чақириқларига қарамасдан, толиблар музокара ўтказишдан бош тортиб, қонли ҳужумларни амалга оширишда давом этмоқда.

Ёз давомида АҚШ Давлат департаментининг юқори лавозимли расмийси Қатарда толиблар вакиллари билан учрашиб, кенгроқ кўламда тинчлик музокараларини ўтказишни муҳокама қилган эди. Жорий ҳафтада эса АҚШ давлат котиби Майк Помпео Афғонистонда тинчлик ўрнатиш бўйича махсус АҚШ вакилини алмаштирди.

XS
SM
MD
LG