Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 03:19

ТОШКЕНТ – “Ўртоқ милиционер, Бродвейдаги мусиқачиларни тинч қўйинг!”


ТОШКЕНТ – “Ўртоқ милиционер, Бродвейдаги мусиқачиларни тинч қўйинг!”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:05 0:00
ТОШКЕНТ. “Яқинда Тошкентнинг “Бродвей” номи билан танилган Сайилгоҳ кўчасини айландим. Узоқдан ёқимли мусиқа овози келди. Яқинроқ борсам, ёш-ёш cанъаткор йигитлар. Овози ширали, соз чалиши ҳам чакки эмас! Уларни турли ёш, турли миллат вакиллари ўраб олган. Мухлислар орасида чет элликлар ҳам бор. Бундай ажойиб манзарани Европа ва Осиё мегаполисларида кўриб ўрганиб қолганмиз-да! Афсуски, томоша узоққа чўзилмади. Бир муддатдан кейин мотоциклда милиция майори келиб, санъаткор йигитлардан томошани бас қилишни талаб қилди. Йигитлар байрам кунлари ҳам мумкин эмасми, дея эътироз билдирди. Энг ёмони, биз – кўп сонли мухлислар ҳам йигитларни ҳимоя қилмадик. Йўқ, кўпчилик кейин журъат топиб санъаткор йигитларни қўллаб-қувватладик. Милиционер ноилож майли, қўшиқ айтса айтаверсин, деб ортига қайтди. Аммо кейин ҳам кимлардир овоз кучайтиргичда айтманглар, деб танбеҳ бериб кетди. Ушбу ҳолатни кўриб ўйлаб қолдим.
Бизнинг раҳбарлар турист деса, фақат тарихий биноларни суратга олиб юрадиган кекса европаликларни тушунадими, дейман. Ахир, Тошкентда ҳам замонавий шаҳарлардаги каби эркин ижодий муҳитни яратиш керак-ку! Ижодкор, санъаткорларга эркин муҳит сув билан ҳаводек зарур. Акс ҳолда, Тошкентда қолган-қутган санъаткорлар ҳам Москва ёки Алматига кўчиб кетади!
Бродвейда мусиқачилар эркин куй-қўшиқ ижро этиши керак, деб ҳисоблайман. Улардан рухсатномаю лицензия талаб қилиш ақлдан эмас. Милиция ходимлари эса мусиқачиларни тинч қўйиб, пичоқбозлик қилаётганлар билан шуғуллангани яхши! Кўча санъаткорларининг туризмни ривожлантиришда хизмати катта”.
(Бу хабар Озодликка 6 сентябрь куни юборилган)

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG