Линклар

Шошилинч хабар
18 ноябр 2018, Тошкент вақти: 19:52

Жазо муддатини ўтаб бўлган диндор блоггерлар озод этилди


Иллюстратив сурат.

Ўзбекистонда қўлга олинган блоггерлар жазо муддатини ўтаб бўлгани ортидан озодликка чиқарилди.

Тошкентлик Адҳам Олимов, андижонлик Отабек Усмонов, наманганлик Дилшод Халилов 11 сентябрь куни кечга яқин ҳибисдан қўйиб юборилгани ижтимоий тармоқларда хабар қилинди.

Бир неча кун олдин эса 10 кунлик ҳибсга ҳукм қилинган 50 ёшли блоггер Тўлқин Остонов муддатини ўтаб озодликка чиқарилган эди.

28 августдан 2 сентябргача бўлган оралиқда Ўзбекистоннинг турли шаҳарларида блоггерлар Атхам Олимов (Мусанниф Адҳам), Зиёдулла Кабиров (Зиёвуддин Раҳим), Отабек Усмонов, Хуршидбек Муҳаммадрозиқов, Миразиз Аҳмедов, Дилшодбек Халилов ва Сулаймон Эркин қўлга олинган эди.

Бош прокуратура блоггерлар ҳуқуқ-тартибот ходимининг қонуний талабларига бўйсунмаганликда айбланиб 10-15 кунлик ҳибсга ҳукм қилинганлари тўғрисида расман билдирган.

Ўзбекистонлик қатор блоггерларнинг ҳибсга олиниши ижтимоий тармоқларнинг ўзбек контентида норозиликларга сабаб бўлди. 2 сентябрдан шу кунгача ҳибсдаги ўзбек блоггерлари ҳимояси учун эълон қилинган петицияга минг нафардан кўпроқ одам имзо чекди.

Қароргоҳи Нью-Йоркда жойлашган Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси (CPJ) 6 сентябрда Ўзбекистон ҳукуматини ижтимоий ва диний мавзуларни ёритаётган блоггерларни таъқиб қилишни тўхтатишга чақирди.

XS
SM
MD
LG