Линклар

Шошилинч хабар
14 ноябр 2018, Тошкент вақти: 05:27

Афғонистонда норозилик намойиши иштирокчиларига қилинган худкуш ҳужумда ўлганлар 68 нафарга етди


Худкуш ўзини портлатган жой. 11 сентябрь, 2018 йил.

Афғонистоннинг Нангарҳор вилояти маркази бўлган Жалолобод шаҳрида 11 сентябрь куни полиция бошлиғидан норози бўлиб митингга чиққанлар орасида нобуд бўлганлар сони 68 кишига етганини маҳаллий расмийлар хабар қилди.

Митингчилар орасида худкуш ўзини портлатиб юборган эди.

Олдинроқ маҳаллий расмийлар камида 32 одам ҳалок бўлгани, 130 одам яраланганини хабар қилган эди. Вилоят расмий вакили Аталлоҳ Хўжайний ярадорлар орасида аҳволи ўта оғир одамлар борлигини, бунинг ортидан ҳалок бўлганлар сони кўпайиши мумкинлигини билдирган.

Бу ҳужумдан бир неча соат олдинроқ Жалолободда мактаб портлатилган ва у ерда бир ўқувчи ҳалок бўлиб, тўрт одам яраланганди.

Мазкур ҳужумлар учун масъулиятни ҳозирча ҳеч бир гуруҳ ўз зиммасига олмади.

XS
SM
MD
LG