Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 15:47

Қозоғистонда рўмол ўраган ўқувчи қизларнинг ота-оналари жавобгарликка тортилди


Туркистон вилоятининг Мақтаарал туманидаги Фирдавсий қишлоғида саккиз нафар қизнинг ота-оналари мактаб биноси яқинида қизларнинг рўмол ўраб дарсга қатнашларини қўллаб-қувватлаганларидан сўнг маъмурий жавобгарликка тортилди, дея хабар беради вилоят ички ишлар департаменти матбуот хизмати.

ИИД хабарига кўра, ота-оналар билан Таълим ва фан вазирлигининг мажбурий мактаб формасинитасдиқлаш борасидаги фармойиши юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилди. Мана шу суҳбатлардан сўнг маъмурий чоралар кўрилди, дея хабар берди полиция вакили.

Тўрт кишига нисбатан «Жамоат тартибини сақлашга жалб қилинган шахснинг қонуний талабига бўйсинмаслик» моддаси бўйича, яна тўрт кишига «Майда безорилик» моддаси бўйичапротоколлар тузилди, суд қарорига кўра уларга нисбатан турли маъмурий чоралар қўлланиш белгиланди.

Мактаб директори Жанар Мамированинг айтишича, айни дамда рўмол ўрагани боис тўрт нафар қиз дарсга келмаяпти. Улардан икки нафарининг ота-онасига нисбатан таълим соҳасини назорат қилиш департаменти томонидан протоколлар тузилди. «Ўқув йили бошидан бери турли сабабларга кўра 15 нафар ўқувчи қиз бошқа мактабга ўтказилди. Мактабда 10 нафар психолог рўмолини ечган қизлар билан тушунтириш ишларини олиб бормоқда, қизларни ўқишга рўмолсиз келишга тайёрлаб боришмоқда», — дейди Мамирова.

6 сентябр куни Фирдавсий қишлоғида рўмолини ечмаган 13 нафар ўқувчи қизнинг ота-онаси Ойлик Ҳисоб кўрсаткичининг беш баробари миқдорида (12 025 тенге ёки 30 доллар) жаримага тортилди.

Мактаб маъмурияти Таълим ва фан вазирининг 2016 йил январдаги 26-сонли буйруғини асос қилган ҳолда ўқувчи қизларнинг рўмолда дарсга киришига рухсат бермаяпти. Буйруқда мактаб формаси талаблари қайд қилинган ва диний атрибутлар тақиқланган. Ўтган ўқув йилида Қозоғистоннинг айрим минтақаларида вазирликнинг буйруғи рўкач қилинган ҳолда рўмол ўраган қизларнинг дарсга қўйилмаслиги билан боғлиқ ҳолатлар қайд қилинган эди.

XS
SM
MD
LG