Линклар

Шошилинч хабар
14 ноябр 2018, Тошкент вақти: 12:26

Россияда автоаварияда икки ўзбекистонлик ҳалок бўлди


Суратнинг хабардаги воқеага алоқаси йўқ.

11 сентябрь куни маҳаллий вақт билан соат 07:15 да Орловск вилояти Орловск тумани М-2 «Қирим» автойўлининг 322- километрида 403- маршрутда ҳаракатланаётган ПАЗ русумли автобуси (О 66 КУ 57 RUS) билан Nexia русумли енгил автомобилининг (В 120 ВА 116 RUS) тўқнашуви содир бўлган. Бу ҳақда Ўзбекистон ФВВ хабар қилди.

Йўл транспорт ҳодисаси натижасида воқеа жойида Nexia автомобилида бўлган 2 нафар Ўзбекистон фуқароси вафот этган, 1 нафари турли даражада тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган. Россия оммавий ахборот воситаларининг ёзишича, енгил автомобиль ҳайдовчиси йўлнинг қарама-қарши бўлагига чиқиб кетган.

Ҳалок бўлганлар:

Рахмонов Мохмирза Оймирзаевич (1986 й. т.) — Андижон вилояти Избоскан тумани Гулистон Чек кўчаси 25-уй манзилида истиқомат қилган;

Газиева Маликахон Хабибулаевна (1983 й. т.) — Андижон ш., Қўшариқ мавзеси-91 манзилида яшаган.

Жабрланувчи (ҳайдовчи):

Ўринбоев Комолиддин Муклименович (1989 й. т.) — Андижон вилояти Жалақудуқ тумани Оқ эчки кўчасида истиқомат қилган.

XS
SM
MD
LG