Линклар

Шошилинч хабар
14 ноябр 2018, Тошкент вақти: 11:44

Путин кутилмаганда йил якунигача Япония билан тинчлик битимини имзолашни таклиф қилди


Япония бош вазири Синдзо Абэ Россия президенти Владимир Путин билан. 2018, 10 сентябрь.

Россия президенти Владимир Путин Иккинчи жаҳон уруши давридан бери имзоланмай келаётган тинчлик битимини йил якунигача “дастлабки шартларсиз“ имзолашни Японияга таклиф қилди.

Путин бу таклифни 12 сентябрь куни Владивосток шаҳрида бўлиб ўтган иқтисодий форум давомида ўртага ташлади.

Бунга Япония бош вазири Синдзо Абэ Путиндан келишув имзолаш ҳамда икки давлат ўртасида баҳсли бўлиб қолаётган ороллар келажаги мавзусини очгани туртки бўлди.

- Ҳозиргина бошимга бир фикр келди. Келинг, йил якунигача дастлабки шартларсиз тинчлик битимини имзолаймиз, - деди Путин. Президент мунозарали масалаларни кейин ҳал қилиш мумкинлигини қўшимча қилди.

Россия президенти таклифига Абэ дарҳол жавоб қайтармади. Дастлабки шартлар кўрсатилмаган келишув баҳсли ороллар бошқарувини Россия қўлида қолдиришни кўзлашини кутиш мумкин.

Россия Жанубий Курилл ороллари, Япония эса Шимолий Ҳудудлар деб атовчи оролларни Иккинчи жаҳон уруши якунига яқин совет кучлари эгаллаб олган. Курилл ороллари юзасидан давом этаётган тортишув туфайли Москва ва Токио ўртасида уруш йилларида юзага келган ҳарбий ҳолатни расман бекор қилувчи келишув имзоланмаган.

XS
SM
MD
LG