Линклар

Шошилинч хабар
14 ноябр 2018, Тошкент вақти: 11:45

Amnesty International: Беларусь фундаментал инсон ҳуқуқларини топташда давом этмоқда


Amnesty International ташкилоти Беларусь расмийлари кейинги беш йил давомида бир неча фундаментал инсон ҳуқуқларини, жумладан, тинч йиғинлар ўтказиш ва бирлашмаларга аъзо бўлиш ҳуқуқларини ҳамда сўз эркинлигини бузишда давом этганини билдирди.

Ташкилот БМТ Инсон ҳуқуқлари қўмитасига тақдим этган ҳисоботда, шунингдек, 2013-2018 йилларда Беларусда ўлим жазосига ҳукм қилишда ҳамда бундай жазога ҳукм қилганларни қатл этишда давом этгани эътироф этилган.

Ҳисоботда ёзилишича, Беларусда ҳуқуқ-тартибот расмийлари фуқароларни ўзбошимчалик билан қўлга олишда давом этиб келмоқда. Хусусан, кейинги йилларда юзлаб тинч намойишчи қўлга олинган ва йирик жаримага тортилган. Бундан ташқари, сиёсий сабабларга кўра жазога тортиш ҳоллари кузатилган.

Ташкилотга кўра, Беларусда аксар босма нашрлар ва телеканаллар ҳукумат чизиғидан чиқмайди. Бундан ташқари, мамлакат расмийлари онлайн матбуот устидан назоратни кучайтириш учун чора кўра бошлаган.

XS
SM
MD
LG