Линклар

Шошилинч хабар
18 ноябр 2018, Тошкент вақти: 19:17

Беларус президенти Лукашенкo кейинги 24 йил ичида биринчи марта Тошкентга келди


Беларусь президенти Александр Лукашенка.

12 сентябрь куни расмий ташриф билан Тошкентга келган Беларус президенти Александр Лукашенкo 13 сенябрь куни Кўксаройда президент Шавкат Мирзиёев ва Тошкент ҳукумати расмийлари билан музокаралар ўтказди.

Ўзбекистон президенти матбуот хизматининг билдиришича¸ сўзлашувлар ниҳоясида иккала президент Қўшма баëнотга қўл қўйган¸ икки давлат ўртасидаги ҳамкорликка оид жами 19 та ҳужжат имзоланган.

Лукашенко сафари арафасида ўтказилган Беларус ва Ўзбекистон бизнес форумида¸ айтилишича¸ умумий қиймати 230 миллион доллардан ортиқ шартнома ва битим имзоланган.

14 сентябрда сафарини якунлаб¸ Минскка қайтадиган Лукашенко "Шавкат Мирзиёевни ўзи учун қулай вақтда Беларусга ташриф билан боришга таклиф этган".

XS
SM
MD
LG