Линклар

Шошилинч хабар
18 ноябр 2018, Тошкент вақти: 19:18

Тошкент-Самарқанд пулли йўлини Туркия ширкати қуриши режалаштирилмоқда


Иллюстратив сурат.

Ўзбекистондаги энг биринчи Тошкент-Самарқанд пулли йўлини Туркиянинг Cengiz — Kolin — Kalyon консорциуми билан ҳамкорликда давлат - хусусий сектор ҳамкорлиги тамойиллари бўйича қуриш режалаштирилмоқда.

Ўзбек матбуотида тарқатилган хабарларда айтилишича, бу масала Тошкентда Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ва турк ширкати расмийлари иштирокида муҳокама қилинди.

“Туркиянинг автомобиль йўли қурилишига оид инвестицион келишув турк инвесторлар томонидан тақдим этилган лойиҳалар рўйхатига кирган ҳамда Ўзбекистонга Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг жорий йил баҳоридаги ташрифи давомида имзоланган”, дейилади хабарда.

Лойиҳа амалга оширилса, Тошкентдан Самарқандга 2 соатда етиб бориш мумкин бўлади.

Тошкент-Самарқанд пуллик автомобиль йўли лойиҳаси бўйича қурилиш ишлари 2019-2020 йилларга режалаштирилган.

XS
SM
MD
LG