Линклар

Шошилинч хабар
24 сентябр 2018, Тошкент вақти: 22:23

Шароф Убайдуллаев "Нуроний" жамғармаси раисига ўринбосар бўлди


Журналист Шароф Убайдуллаев президент администрация раҳбарларидан бири Зелимхон Ҳайдаров билан.

Таниқли журналист Шароф Убайдуллаев Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси раисининг ўринбосари этиб тайинланди.

Убайдуллаев жамғарма Васийлик Кенгашининг 12 сентябрь кунги кенгайтирилган мажлисида мазкур лавозимга тайинланган.

Журналистик фаолиятини совет Ўзбекистонида бошлаган Шароф Убайдуллаев¸ 80-йилларда "Тошкент оқшоми" - "Вечерный Ташкент" газетаси ва "Ўзбекистон" нашриëтининг бош муҳаррири бўлган¸ мустақилликдан сўнг Ислом Каримов матбуот хизматида ишлаган.

75 яшар Убайдуллаев OzodNazar рукнидаги танқидий-таҳлилий чиқишлари билан Озодлик муштарий ва тингловчиларига яхши таниш.

XS
SM
MD
LG