Линклар

Шошилинч хабар
24 сентябр 2018, Тошкент вақти: 22:55

Лукашенка Беларусь "ўзбеклар пул тўлашга тайёр" бўлган лойиҳаларни амалга оширишини билдирди


Президентлар Александр Лукашенка ва Шавкат Мирзиёев.

Беларусь жорий йил охиригача қатор лойиҳаларни Ўзбекистонга таклиф қилади ва ўзбек томони билан уларни биргаликда амалга оширади. Бу ҳақда Беларусь президенти Александр Лукашенка 13 сентябрда Тошкентда ҳамкасби Шавкат Мирзиёев билан музокаралардан сўнг ўтган брифингда маълум қилди.

Лукашенка “Ўзбеклар бундай амалий лойиҳаларга пул тўлашга тайёр” деб билдирди.

Президент Шавкат Мирзиёев бунга жавобан беларуслик тадбиркорлар учун Ўзбекистонда барча шароитларни яратиб бериш тўғрисда кўрсатама берганини таъкидлади.

Музокараларда Ўзбекистон ва Беларусь ўртасидаги савдо айланмасини 1 миллиард долларга етказиш юзасидан фикрлар алмашинилди.

Лукашенканинг Тошкентга ташрфи доирасида ўтказилган бизнес форумда эса умумий қиймати 230 миллион доллардан ортиқ бўлган шартнома ва битимлар имзоланди.

Лукашенканинг Ўзбекистонга расмий ташрифи 12 сентябрда бошланган. Ташриф 14 сентябрда якунланади.

XS
SM
MD
LG