Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 23:27

Шавкат Раҳмон таваллудининг 68 йиллигига бағишланган хотира кечаси бўлиб ўтди


Ўзбек шиоири Шавкат Раҳмон портрети, муаллиф Ҳасанбой Сайидов
Ўзбек шиоири Шавкат Раҳмон портрети, муаллиф Ҳасанбой Сайидов

Ўзбекистон Ёзувчилар Уюшмасида Шавкат Раҳмон таваллудининг 68 йиллигига бағишланган хотира кечаси бўлиб ўтди.

Бу ҳақда хабар қилган маҳаллий нашрларга кўра, тадбирда сўзга чиққан Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азим Шавкат Раҳмон ва ватанпарварлик ҳақида гапириб ўтган: “Мен ёшлар бир нарсани билишини истардим: мустақиллик учун, ўзбек тилининг озодлиги учун улар дарсликда ўқиб ўрганган одамларнинг эмас, шоир-ёзувчиларнинг, бизнинг тенгқурларимизнинг ҳиссаси бор. Бу сафда Шавкат Раҳмон ҳам бор. Унинг шеърларидан ватанини шоир сифатида эмас, бир жангчи сифатида севган инсоннинг ҳайқириғи эшитилади”.

Шунингдек, олима Раъно Муллахўжаева Шавкат Раҳмоннинг ижод йўли ва шеърларининг ўзига хослиги ҳақида гапирди. Тадбир давомида “Онажоним шеърият” тўгараги аъзолари шоир шеърларидан тайёрланган шеърий композицияни тақдим этишди.

Тадбирда шоир Нодир Жонузоқ, шоирнинг оила аъзолари, мухлислари ва талаба ёшлар иштирок этишди. Хотира кечаси Ёзувчилар Уюшмаси қошидаги “Онажоним шеърият” тўгараги аъзолари томонидан ташкил этилди.

Шавкат Раҳмоннинг Хотира кечаси Ёзувчилар Уюшмаси даражасида биринчи марта уюштирилишидир. Шу пайтгача шоирнинг мухлислари хотира кечаларини у туғилган Ўш шаҳрига ўтказиб келган. Бундай кечаларга ўзбекистонлик адиблар, адабиётшунослар қатнашган.

Шавкат Раҳмон (асл исм-шарифи Раҳмонов Шавкат) 1950 йилнинг 12 сентябрида Ўш вилоятининг Қорасув туманига қарашли Помир маҳалласида хизматчи оиласида туғилган.

У узоқ давом этган оғир хасталик туфайли 1996 йил 2 октябрда Тошкент шаҳрида вафот этган.

XS
SM
MD
LG