Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 17:07

Тошкентдан Нижний Новгородга автобус қатнайдиган бўлди


Нижний Новгород
Нижний Новгород

«Тошкент - Нижний Новгород» автобус йўналишида жорий йилнинг 14 сентябридан бошлаб автобуслар қатнови йўлга қўйилгани ҳақда Автомобиль транспорти агентлиги хабар қилди.

Ушбу йўналишда Ўзбекистон ва Россияга қарашли автокорхоналар ишлайди.

Айтилишича, йўналишнинг масофаси 3000 км., қатновга сарфланадиган умумий вақт 61 соат, йўлкира ҳақи ташувчилар томонидан Тошкентдан Нижний Новгородгача - 500 минг сўм. Нижний Новгороддан Тошкентгача эса – 6 минг рубль қилиб белгиланди.

Йўналиш «Ғишт кўприк» (Ўзбекистон), «Жибек Жоли», «Жайсан» (Қозоғистон), «Сагарчин» (Россия) назорат ўтказиш масканлари орқали амалга оширилади.

XS
SM
MD
LG