Линклар

Шошилинч хабар
18 ноябр 2018, Тошкент вақти: 20:20

Қулоқчин тақиб темир йўлдан ўтмоқчи бўлган аёлни поезд уриб юборди


Тошкент шаҳрида қулоқчин тақиб темир йўлдан ўтмоқчи бўлган аёлни поезд уриб юборди.

Ҳодиса 13 сентябр куни Тошкентинг Мирзо-Улуғбек тумани, Боғишамол кўчаси, “Салар-Ялонғоч” бекатлари оралиғининг 4-километрида рўй берди.

“Тошкент-Ходжикент” йўналиши бўйича ҳаракатланиб келаётган 6429-сонли электропоезд қулоғида қулоқчини бўлган ҳолда темир йўлни кесиб ўтаётган аёлни уриб юборган ва у олган тан жароҳатлари натижасида ҳодиса жойида вафот этган.

Ўзбекистон Бош прокуратурасидан маълум қилишларича, аёлнинг қулоғида қулоқчин бўлган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент транспорт прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

XS
SM
MD
LG