Линклар

Шошилинч хабар
18 ноябр 2018, Тошкент вақти: 19:40

Сабзавотчи фермердан теримчи талаб қилган ҳокимият ходимига чора кўрилди


Фарғона вилоятининг Учкўприк тумани ҳокимлигининг қишлоқ хўжалик ишлари бўйича бош мутахассисига фермерлардан теримчи ёллашни талаб қилгани учун чора кўрилди.

Kun.uz нашрининг Ўзбекистон Бош прокуратураси матбуот хизматига таяниб хабар қилишича, туман ҳокимлигининг Қишлоқ хўжалиги бўлими бош мутахассиси тумандаги сабзавотчи фермерлардан ҳар гектар ери учун 1 нафардан теримчи чиқаришни талаб қилгани аниқланган.

Хабарда айтилишича, фермерлардан бири вилоят прокуратурасига арз қилган, прокуратура эса ҳолатни қисқа муддатда ўрганиб чиққач, бош мутахассисга ҳайфсан интизомий чораси қўлланган.

Ўзбекистон ҳукумати, йиллар давомида кузатилган пахта терими учун мактаб ўқувчилари ва олий таълим даргоҳлари талабаларини чиқариш амалиётидан воз кечгач, бюджет ташкилоти ишчиларини мажбурий тартибда пахта теримига сафарбар қилиш ҳоллари кузатилади.

Аммо, президент Шавкат Мирзиёев топишириғи билан, Вазирлар Маҳамаси шу йил 30 август куни бюджет ташкилотлари ишчиларини мажбуран пахтага чиқаришни тақиқловчи махсус қарор қабул қилди.

703-сонли қарорда бу йилги пахта йиғим-терими учун қўшимча ишчи кучини бандликка кўмаклашиш марказлари орқали ёллаш чораси белгиланган.

Аммо, шунга қарамай, бу йил Андижонда давлат ташкилоти ишчилари, гўёки, "ўз ихтиёри" билан ётоққа пахта теримига чиқарилаётгани хабар қилинди.

XS
SM
MD
LG