Линклар

Шошилинч хабар
24 сентябр 2018, Тошкент вақти: 22:25

Тошкент ҳокими хусусий авиакомпания очиш таклифини қувватлади


Мамлакатдаги ягона бўлиб қолаётган "Ўзбекистон ҳаво йўллари" самолëтлари

15 сентябрь куни Тошкент шаҳар ҳокимлигида “Инвесторлар куни” кўргазмаси бўлди.

Ҳокимият матбуот хизматининг хабар қилишича, Бош вазир Абдулла Арипов қатнашган тадбирда 40 дан ортиқ лойиҳа тақдим қилинган.

Хусусан, тадбирда қатнашган INTER AVIASERVIS ширкати асосчиси Жаҳонгир Файзуллаев Тошкентда янги авиакомпания очишни таклиф қилган.

"Бизда ҳозир хорижий компаниялар билан A-320 вa A-321 самолётлари лизинги бўйича шартномалар мавжуд. Мен эксплуатантлик ҳақидаги сертификатни олишим билан ўйлаб қўйган режаларимни амалга оширишга киришаман. Ҳозир Россияда 4 та авиаширкат бор, яна 3тасини очишмоқчи. Нима учун биз бундай қилолмаймиз?" дея иқтибос келтирди тадбиркордан Тошкент шаҳар ҳокимияти матбуот хизмати.

Хабарда айтилишича, бу таклифни шаҳар ҳокими Жаҳонгир Артикхўжаев инвестор таклифини қўллаб-қувватлаган ва керакли ёрдамни ваъда қилган.

Ҳозирча Ўзбекистонда фақат битта - «Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси фаолият юритмоқда. 15 мингга яқин ишчиси бўлган ширкат дунёнинг 40 дан ортиқ давлатига парвоз қилади.

XS
SM
MD
LG