Линклар

Шошилинч хабар
18 ноябр 2018, Тошкент вақти: 19:18

Кремлга мухолиф Pussy Riot гуруҳининг аъзоси Германияга даволаниш учун борди (ВИДЕО)


Кремлга мухолиф Pussy Riot гуруҳининг заҳарлангани гумон қилинаётган аъзоси Пётр Верзилов Германияга даволаниш учун борди.

15 сентябрь куни Bild нашрининг хабар қилишича, 30 яшар Верзилов Берлинда номи ошкор қилинмаётган шифохонада даволанади.

Яқинларига кўра, унинг кўриш ва юриш қобилияти ҳануз ёмонлигича қолмоқда, аммо анча ҳушига келган.

Верзиловнинг Bild нашрига интервью берган рафиқаси - Надежда Толоконникова ҳануз эрининг заҳарланганига ишонишини айтди.

Петр Верзилов Pussy Riot гуруҳи аъзоси ва "Медиазона" нашри раҳбаридир.

У 11 сентябрь куни кўриш, гапириш ва фикрлаш қобилиятининг бирдан ёмонлашиши оқибатида шифохонага тушган. Яқинлари унинг заҳарланганини гумон қилмоқда, аммо россиялик шифокорлар беморнинг қонида заҳарли моддалар топилмагани, эҳтимол, у инсульт арафасидаги аҳволда бўлиши мумкинлигини айтишган.

XS
SM
MD
LG