Линклар

Шошилинч хабар
18 ноябр 2018, Тошкент вақти: 20:04

Андижонлик ҳуқуқ фаоли Муҳаммадқодир Отахонов муддатидан олдин озод қилинди


16 сентябрь куни Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро қўмитаси фаоли Муҳаммадқодир Отахонов муддатидан аввал озодликка чиқарилди.

Ҳуқуқ фаоли шу йилнинг 31 июль куни Жиноят ишлари бўйича Андижон вилояти, Марҳамат тумани суди ҳукми билан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 139-моддаси (туҳмат) асосида айбдор топилиб, бир йил муддатга озодликдан маҳрум қилинганди.

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятининг хабар қилишича, маҳкум ушбу жамият киритган кафолат хати билан инсонпарварлик ва гуманизм тамойиллари қўлланган ҳолда муддатидан аввал озод қилинган.

Жамият раҳбари Абдураҳмон Ташановнинг айтишича, Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш Бош бошқармаси тизимидаги 64/69-сонли жазони ижро этиш муассасасида сақланган ҳуқуқ фаолининг соғлиги яхши, муддатидан озод қилинганидан хурсанд.

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти Андижон бўлими раҳбари Мусажон Бобожоновга кўра, 55 яшар ҳуқуқ фаоли Муҳаммақодир Отахонов маҳаллий давлат идораларидаги коррупция ва порахўрликни қоралаган, бу ҳолатлар бўйича Президент девони, Бош прокуратура ҳамда бошқа идораларга кўплаб шикоятлар ёзган.

XS
SM
MD
LG