Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 17:19

Владивостокликлар сайловдаги сохтакорликдан норозилик билдирмоқда


Владивостокда душанба куни минглаб сайловчилар шаҳар маъмурияти биноси олдида Приморье ўлкаси губернатори сайловида содир этилган сохтакорликка қарши стихияли митингга йиғилди.

Воқеа шоҳидларига кўра, митингга камида икки минг киши йиғилган, полиция ходимлари ҳам кўп.

Митингга ўлка губернатори лавозимига КПРФдан номзод Андрей Ишченко чақиргани айтилмоқда. Ишченкога кўра, унинг рақиби фойдасига 40 мингдан зиёд сохта бюллнтень ташланган.

17 сентябрга ўтар кечаси овозлар саналаркан жойлардан Ишченко ғалаба қозонаётгани тўғрисида хабарлар келаётган эди. Бироқ овозларнинг 99 фоизи саналиб бўлгач, биринчи ўринни ўлка губернатори вазифасини бажарувчи Андрей Тарасенко олгани эълон қилинди.

РФ МСК раиси Элла Памфилова Владивостокка махсус комиссия юборилишини маълум қилди.

XS
SM
MD
LG