Линклар

Шошилинч хабар
22 январ 2021, Тошкент вақти: 09:26

Статқўм: Автобус ясаш 40 % га камайди, трактор чиқариш 6 мартага кўпайди


2018 йилнинг саккиз ойи мобайнида Ўзбекистонда ўтган йилга қараганда автобус ишлаб чиқариш 40 фоизга камайган: 2017 йил январь-августида 583 та автобус ишлаб чиқарилган бўлса, 2018 йилнинг бу муддатида кўрсаткич 351тани ташкил қилган. Юк машиналарини ишлаб чиқариш 8 фоизга, яъни 2664 тадан 2453 донагача қисқарган.

Бу маълумотлар Давлат статистика қўмитаси ҳисоботида. келтирилган.

Айни пайтда енгил автомобилларни ишлаб чиқариш 21,2 фоизга ортган - 110,69 та ишлаб чиқарилган. Ҳисобот даврида 85,3 мингта двигатель ишлаб чиқарилган ва бу ерда ўсиш 27,7 фоизни ташкил этади. Тракторлар ишлаб чиқариш олти баробарга ортган. Агар 2017 йил шу ойлар ичида 412 дона ишлаб чиқарилган бўлса, 2018 йили 2,48 минг дона трактор ишлаб чиқарилган.

Бу давр ичида юк автомобиллари ва махсус техникалар импорти тўрт баробарга ошган. Умумий импорт $221,3 млн ташкил этади.

XS
SM
MD
LG