Линклар

Шошилинч хабар
23 январ 2021, Тошкент вақти: 09:19

Эронда ҳарбий парад пайти рўй берган терактда 24 одам ҳалок бўлди


Эроннинг Ахваз шаҳрида камида 24 киши ҳарбий парад вақтида юз берган терактда ҳалок бўлди.

Номаълум шахслар парад қатнашчиларига ўқ узган.

22 сентябр куни Эрон бўйлаб 1980-1988 йиллардаги эрон-ироқ уруши хотирасига бағишланган - Муқаддас мудофаа ҳафталиги доирасида ҳарбий парадлар бўлиб ўтаётган эди.

Ҳалок бўлганлар Ислом инқилоби миршаблар корпусининг ҳарбийлари экани айтилоқда.

Теракт қурбонлари орасида бир журналист ҳам бор, 20 нафарга яқин одам жароҳатланган.

Тафсилотларни Озодлик сайтида кузатинг.

XS
SM
MD
LG