Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 19:47

Ўзбекистоннинг олтин-валюта заҳираси бир ойда ярим миллиард долларга камайди


Ўзбекистон Марказий банки. Тошкент.
Ўзбекистон Марказий банки. Тошкент.

Ўзбекистон Марказий банки ҳисоботига кўра, мамлакат олтин-валюта захиралари қарийб ярим миллиард долларга камайган.

Ўзбекистоннинг ялпи олтин-валюта захиралари август ойида 27,3 млрд долларни ташкил этган бўлса ҳозир бу қиймат 26,8 млрдга тушиб қолган.

Мамлакатнинг соф олтин-валюта захиралари 25,9 млрд долларни ташкил этмоқда.

Бир ой аввал бу қиймат 26,3 млрд доллар бўлган.

Марказий банк изоҳига кўра, жорий йилнинг январь-август ойларида олтин-валюта захираларининг пасайиши олтин нархининг 1296,50 дан 1206,85 долл/тр.унцияга пасайиши ҳисобига юзага келган.

Халқаро валюта жамғармасининг ўтган йилги рейтингида Ўзбекистон олтин-валюта заҳираси кўп бўлган юз давлат орасида 26 миллиард 600 миллион долларлик кўрсаткич билан 54-ўринни эгаллаганди.

XS
SM
MD
LG