Линклар

Шошилинч хабар
24 январ 2021, Тошкент вақти: 14:11

Эрондаги теракт учун масъулиятни ИШИД зиммасига олди


Эронда 24 кишининг ўлимига сабаб бўлган ҳужум учун масъулиятни "Ислам давлати" террорчи гуруҳи зиммасига олди.

Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар берди.Агентликка кўра, ИШИД бу ҳужумга алоқадорлигини исботловчи далил келтирмаган.

Шунингдек, "Миллий қаршилик" деб аталувчи араб радикал мухолифат гуруҳи ҳам ҳужумга алоқадорлигини билдирган.

22 сентябрь куни Эрон жануби-ғарбида жойлашган Аҳвоз шаҳрида бўлиб ўтаётган парад иштирокчиларини қуролланган шахслар ўққа тутган.

Ҳужумчилар Эрон билан Ироқ ўртасида 1980-88 йилларда содир бўлган уруш хотирасига бағишланган йиллик парадни томоша қилиш учун тўпланган расмийларни нишонга олган.

IRNA хабарида ҳалок бўлганлар орасида оддий фуқаролар, жумладан парадни томоша қилгани борган аёллар ва болалар ҳам борлиги айтилади.

Агентлик ҳалок бўлганлар орасида Эрон Инқилобий гвардияси аъзолари бор ёки йўқлиги очиқламади.

Аммо ярим расмий Tasnim хабар агентлиги ҳужумда гвардиянинг камида саккиз аъзоси ҳалок бўлганини хабар қилди.

XS
SM
MD
LG