Линклар

Шошилинч хабар
23 январ 2021, Тошкент вақти: 19:19

Бепул дорилар кимларга берилишини Адлия вазирлиги ёдга солди


Адлия вазирлиги ўзининг Телеграм каналида қуйидаги шахсларга тегишли рўйхатга асосан дори воситалари даволовчи врач томонидан ёзилган имтиёзли рецепт асосида бепул берилиши ҳақида хабар қилди:

  • онкологик касалликларга чалинганлар;
  • сил касаллигига чалинганлар;
  • мохов касаллигига чалинганлар;
  • эндокринологик касалликларга (қандли ва қандсиз диабетга) чалинганлар;
  • руҳий касалликларга чалинганлар;
  • ОИВ касаллигини юқтирганлар;
  • юрак клапанини протезлаш ва органларни кўчириш юзасидан операция қилинган шахслар;
  • ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз пенсионерлар;
  • 1941—1945 йиллардаги уруш ногиронлари ва қатнашчилари, шунингдек уларга тенглаштирилган шахслар;
  • 1941—1945 йиллардаги уруш меҳнат фронти қатнашчилари;
  • Чернобиль АЭСидаги ҳалокат оқибатларини тугатишда қатнашган — ногирон шахслар;
  • байналмилалчи жангчилар;
  • ҳарбий хизматни ядро полигонларида ва бошқа радиация-ядро объектларида ўтаган пенсия ёшидаги шахслар.
XS
SM
MD
LG