Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 20:45

Терроризмни молиялаштиришга қарши кураш бўйича идоралараро комиссия тузилди


Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Комиссиянинг ишчи органи этиб белгиланди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Комиссиянинг ишчи органи этиб белгиланди.

Президент қарори билан Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича идоралараро комиссия ташкил этилди.

Бу ҳақда хабар қилган Адлия вазирлигига кўра, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Комиссиянинг ишчи органи этиб белгиланди.

Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштириш билан боғлиқ хавфларни баҳолаш бўйича самарали ишларни ташкил этиш, шунингдек, унинг асосида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш миллий тизимини янада ривожлантиришга ва мустаҳкамлашга оид таклифлар ишлаб чиқиш ва чоралар кўриш Комиссиянинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.

Шунингдек, қарор билан жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича идоралараро комиссия тўғрисидаги низом тасдиқланди.

XS
SM
MD
LG