Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 16:11

2020 йилгача барча операторларга телекоммуникация тармоқларига уланишга рухсат берилиши мумкин


Ўзбекистон президенти фармонига биноан барча провайдерлар учун халқаро тармоқларга бевосита киришни эркинлаштириш режалаштирилмоқда.

Бу ҳақда хабар қилган маҳаллий нашрларга кўра, Президент Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига 2020 йил 1 январгача «барча операторларга халқаро телекоммуникация тармоқларига бевосита уланишни эркинлаштириш имконини берадиган» норматив ҳуқуқий ҳужжатни тайёрлаш вазифасини топширди. Бу «фойдаланувчиларга Интернетдан фойдаланиш нархини пасайтириш» имконини беради.

Бундан ташқари, Ўзбекистон ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида хизматларнинг экспорт улушини 2021 йилга қадар умумий ҳажмдан 4 фоизга оширишни режалаштирмоқда.

XS
SM
MD
LG