Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 12:06

Тиббиётга бу йил қанча маблағ ажратилиши маълум бўлди


2017 йилда соғлиқни сақлашга 6,7 триллион сўм ажратилган. Жорий йилда ушбу соҳани молиялаштириш ҳажми қарийб 40 фоизга ошиб, 10 трлн сўмга етиши кутилмоқда.

Бу ҳақда бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимовнинг айтганларига таяниб, маҳаллий нашрлар хабар қилди.

Абдуҳакимов соҳада коррупция мавжудлигини ҳам тан олган.

«Тиббиёт соҳасига жуда кўп маблағ ажратилмоқда. Тақсимлашда кўплаб муаммолар келиб чиқмоқда, жумладан, коррупция мавжуд», - деди бош вазир ўринбосари Сенатнинг ялпи мажлисида.

XS
SM
MD
LG