Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 11:39

Қирғизистон парламенти депутати сувни Қозоғистон ва Ўзбекистонга сотишни таклиф қилди


1975 йилда қурилган Киров сув омбори 550 млн кубометргача сув сақланади.
1975 йилда қурилган Киров сув омбори 550 млн кубометргача сув сақланади.

Жўғўрқу Кенеш депутати Кенжебек Бокоев ҳукумат эътиборини Қирғизистондаги сув омборларидаги вазиятга қаратди ва сувни қўшни республикаларга сотишни таклиф қилди.

Депутатнинг таклифи парламентнинг 27 сентябрь кунги мажлисида янгради.

«Талас вилоятидаги Киров сув омборида 2 минг гектар ер сув остида қолган. Биз у ерда сув тўплаймиз ва Қозоғистонга берамиз. Умуман сув омборидаги сувларнинг 90%идан Қозоғистон ва Ўзбекистон бепул фойдаланади. Ҳукумат улардан пул ундириш чораларини кўриши керак», - деди Бокоев.

Депутат, шунингдек, Талас вилоятининг ўзида ерлар етарлича суғорилмагани учун қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг нархи тушиб кетганини ва ҳосил қишлоқ меҳнаткашларининг меҳнатини оқламаётганини таъкидлади. Унинг айтишича, бу ерда бир килограмм ловия 30-35 сўм (0,5 долларга яқин), гилос эса – 7-10 сўмга сотилган.

Талас вилоятининг Манас ва Қора Буура туманлари чегарасидаги Киров сув омбори 1975 йилда қурилган. Сув омборида 550 млн кубометргача сув сақланади. Сувнинг 12% идан Қирғизистон фойдаланади, қолган қисмидан эса келишувга биноан Қозоғистон фойдаланади.

Фойдаланилган сув эвазига Қозоғистон ҳар йили иншоотни таъмирлаш учун 70 миллион тенге (194 минг доллардан ортиқ) маблағ ажратади. Бироқ қирғиз томони бу маблағлар етарлича эмаслигини айтади.

XS
SM
MD
LG