Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 13:22

МДҲ саммитида Инсон ҳуқуқлари декларациясининг 70 йиллиги муносабати билан баёнот имзоланди


Душанбе шаҳри, 2018, 28 сентябрь
Душанбе шаҳри, 2018, 28 сентябрь

28 сентябрь куни Душанбе шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари музокараларни кенг доирада давом эттирди, деб хабар қилди Ўзбекистон президентининг расмий сайти.

Мажлисда турли соҳаларда минтақавий ҳамкорликни ривожлантириш масалалари, халқаро сиёсатнинг долзарб муаммолари юзасидан фикр алмашилди.

Мажлис якунида МДҲга аъзо мамлакатлар давлат раҳбарларининг 1948 йил 10 декабрдаги Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қабул қилинганининг 70 йиллиги муносабати билан баёноти, Космосни тадқиқ этиш ва тинч мақсадларда фойдаланиш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида МДҲ конвенцияси, 1941-1945 йиллардаги Улуғ Ватан урушида қозонилган Ғалабанинг 75 йиллигига тайёргарлик кўриш ва уни нишонлаш бўйича асосий тадбирлар режаси, 2019-2023 йилларга мўлжалланган жиноятчиликка қарши курашиш бўйича ҳамкорликдаги саъй-ҳаракатлар давлатлараро дастури, Ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятларга қарши курашиш бўйича ҳамкорлик тўғрисидаги битим, 2021 йилни МДҲда архитектура ва шаҳарсозлик йили деб эълон қилиш ҳақидаги келишув ва бошқа ҳужжатлар имзоланди.

2019 йилда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига Туркманистон раислик қиладиган бўлди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 27 сентябрь куни Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон билан учрашди. Президентлар Душанбе ва Турсунзода шаҳарларида қатор объектларга ташриф буюрди.

Шавкат Мирзиёев 28 сентябрь куни Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгаши мажлисида иштирок этди.

Шу куни Ўзбекистон делегацияси Тошкентга жўнаб кетди. Душанбе халқаро аэропортида давлат раҳбарини Тожикистон Республикаси Бош вазири Қоҳир Расулзода кузатиб қўйди

XS
SM
MD
LG