Линклар

Шошилинч хабар
27 январ 2021, Тошкент вақти: 03:02

Қирғизистон Олий суди: Cобиқ президентларга берилган иммунитет Конституцияга зид


Қирғиз Республикаси экс-президенти Алмазбек Атамбаев.

3 октябрь куни Қирғизистон Олий судининг Конституцион палатаси собиқ президентларга берилган дахлсизлик мамлакат конституциясига зид эканлиги тўғрисида қарор чиқарди ва ҳукуматни собиқ президентлар дахлсизлиги белгилангаб қўйилган қонунларни бекор қилишга чақирди.

Қирғизистоннинг фақат икки собиқ етакчиси расман собиқ президент мақомига эга. Булар Роза Ўтунбаева ҳамда Алмазбек Атамбаевлардир. Собиқ президентлар Асқар Ақаев ва Қурмонбек Бакиевлар аксилҳукумат намойишлари ортидан мамлакатдан қочиб кетгани учун уларга бу мақом берилмаган. Ҳар иккиси сиртдан узоқ йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган.

Амалдаги президент Сўўрўнбай Жээнбеков билан ўтган йили президентликни топширган Алмазбек Атамбаев ўртасидаги муносабатлар совуб кетгани айтилади. Ўз вақтида Атамбаев Жээнбековни президентликка муносиб номзод дея кўрсатган эди.

Жээнбеков ҳокимият тепасига келганидан кейин, Атамбаевнинг яқин маслакдошлари собиқ бош вазирлар Сапар Исақов ҳамда Жанторо Сатибалдиевлар коррупцияда айбланиб қамоққа олинди. Апрель ойида эса Жээнбеков Атамбаевга яқин бўлган бошқа бир неча расмийни ишдан олди.

XS
SM
MD
LG