Линклар

Шошилинч хабар
27 январ 2021, Тошкент вақти: 19:40

Эрон олий раҳбари АҚШ санкцияларини енгишни ваъда қилди


Оятуллоҳ Али Хоманаий 

Олий раҳбар Оятуллоҳ Али Хоманаий АҚШ Эронга қарши жорий қилган санкцияларни енгишни ваъда қилди.

Теҳрондаги Озодий стадионида сўзга чиққан Хоманаий шундай деди:

- Худонинг инояти билан санкцияларни енгамиз. Санкцияларни енгиш Американи енгиш демакдир.

Басиж қуролли кучларининг минглаб аъзоси ҳамда Эрон Инқилобий гвардиясининг юқори лавозимли қўмондонлари олдида чиқиш қилган олий раҳбар Эрон халқи “санкцияларни енгиб, АҚШга яна бир тарсаки тушириши кераклигини“ таъкидлади.

Жорий йилнинг май ойида АҚШ президенти Дональд Трамп Вашингтон Теҳрон ядровий дастури бўйича Эрон ва жаҳоннинг қудратли давлатлари ўртасида 2015 йил имзоланган келишувдан чиқишини эълон қилди ва Теҳронга қарши қайтадан санкция жорий қила бошлади. Натижада икки давлат ўртасидаги алоқалар янада ёмонлашди.

Ўтган ойда аввалроқ бекор қилинган Эронга қарши санкцияларн қайтадан кучга кира бошлади. Ноябрь ойи бошида Эроннинг нефть экспортини мўлжалга олувчи янги санкциялар кучга кириши кутилмоқда. АҚШ кўрган чоралар туфайли Эрон иқтисоди катта зарар кўрмоқда. Хусусан, кейинги ойларда миллий валюта риал мисли кўрилмаган даражада қадрсизланди.

XS
SM
MD
LG