Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 15:05

Сенатор: “Аҳолига сотилаётган гўшт ва сут маҳсулотларининг хавфсизлигига кафолат йўқ”


Мамлакат аҳолиси истеъмоли учун етказиб берилаётган гўшт ва сут маҳсулотларининг хавфсизлиги тўлиқ таъминланмаган, хусусан, нобуд бўлган, яъни ҳаром ўлган чорва гўштини сотиш ҳамон давом этмоқда, деб хулоса қилди Олий Мажлис Сенати Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси ўрганишлар асосида (“Жамият”, 28 сентябрь). “Хонадонларда ва бошқа рухсат этилмаган жойларда молларни сўйиш, нобуд бўлган ҳайвонлардан олинган гўштларни ташиш, қайта ишлаш ва айрим ҳолларда сотилишига тўлиқ барҳам берилмаган” дейди мазкур қўмита раисининг ўринбосари Баҳодир Тожиев. Қайд этилишича, ҳудудларда ветеринария бўлимлари ва лабораториялари таъмирталаб аҳволда, айримларига ҳанузгача бино ажратилмаган. Мамлакат бўйича чорвачиликка ихтисослашган 5 мингдан ортиқ фермер хўжалиги ва 2 мингга яқин паррандачилик хўжалигида ветеринария врачи штат бирлиги мавжуд эмас. Сенат қўмитаси бу борада камчиликларни бартараф этиш борасида тавсиялар берган.

XS
SM
MD
LG