Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 12:17

ОАВ: Ёнилғи нархлари 10-15 фоизга ошиши кутилмоқда


Бир қатор маҳаллий нашрлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қабул қилиши кутилаётган «Ёқилғи-энергетика ресурсларига нархлар ва тарифларнинг ўзгариши тўғрисида»ги қарорга биноан бензин нархлари 10-15 фоизгача ошиши кутилаётганини хабар қилди. Шунга кўра, нархлардаги ўзгаришлар қуйидагича бўлиши мумкин:

Аи-80 — бир литр учун 4000 сўм (ҳозирда 3800 сўм);

Аи-91 — бир литр учун 4500 сўм (ҳозирда 4300 сўм);

Дизель ёнилғиси — бир литр учун 4800 сўм (ҳозирда 4100 сўм);

ЭКО дизель ёнилғиси — бир литр учун 4900 сўм.

Шунингдек, аҳолининг алоҳида қатламлари учун автобензин харид қилишга ҳар ойда 66 минг 700 сўм миқдорида компенсация тўланиши кўзда тутилган.

Бензин нархи Ўзбекистонда сўнгги бор 2017 йил 15 ноябрь куни 35 фоизгача ошганди.

Хабарларда қарор қачон қабул қилиниши айтилмаган.

XS
SM
MD
LG