Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 00:17

Россия ТИВ ўринбосари: Ғарб давлатлари Россияни ҳакерликда асоссиз айбламоқда


Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Сергей Рябков.
Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Сергей Рябков.

АҚШ Россия ҳарбий разведкасини ғарб давлатларига қарши ҳакерлик кампаниясини олиб боришда айблаш билан икки давлат ўртасидаги алоқаларни атайин танг аҳволга солмоқда, деб баёнот берди Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Сергей Рябков.

4 октябрь куни Рябков АҚШ айбловларига қўшилиб келаётган Британия, Австралия, Канада ҳамда Нидерландияни ўз қарашларини қайта кўриб чиқишга чақирди.

АҚШ ва Нидерландия расмийлари Россиянинг ГРУ разведка хизматини глобал спорт ва аксилдопинг агентликлари, кимёвий қуролларни назорат қилувчи халқаро ташкилот, етакчи ядровий энергия ширкати ҳамда бошқа ташкилотларга қарши ҳакерлик ҳужумларини амалга оширишда айблаб келади

Нидерландия апрель ойида Кимёвий қуролларни тақиқлаш ташкилоти (КҚТТ) ҳамда 2014 йилда Украинада уриб туширилган йўловчи самолёт фожиасини тергов қилаётган ташкилотни мўлжалга олишга уринган тўрт рус жосусини бадарға қилганини билдирди. АҚШ Адлия департаменти эса спорт ва аксилдопинг агентликлари ҳамда ядровий энергия ташкилотини мўлжалга олган етти нафар ГРУ зобитига қарши айбловларни эълон қилди.

Нидерландия расмийларининг айтишича, рус агентлари Сурияда кимёвий қурол билан амалга оширилган ҳужумларни ҳамд март ойида собиқ рус жосуси Британияда заҳарланганини тергов қилиб келаётган КҚТТга қарши ҳакерлик ҳужумини амалга оширган.

XS
SM
MD
LG