Линклар

Шошилинч хабар
27 январ 2021, Тошкент вақти: 01:02

Камералар носозлиги сабаб ҳайдовчилар асоссиз жаримага тортилган


Андижон вилоятида кузатув камералари дастурининг носозлиги сабаб ўнлаб ҳайдовчиларга асоссиз жарималар қўлланган.

Андижон вилояти Ички ишлар бошқармаси асоссиз жаримага тортилган фуқаролар вилоят Адлия бошқармасига мурожаат этишлари мумкинлиги билдирди.

Шу йил 1 июнидан бошлаб Андижон шаҳридаги 7 та чорраҳада “Хавфсиз шаҳар” дастури бўйича кузатув камералари ишга туширилган эди.

Вилоят марказининг транспорт воситалари серқатнов бўлган чорраҳаларига жами 98та видеокузатув камераси ўрнатилганди.

Лекин, ўтган тўрт ой давомида ўрнатилган махсус автоматлаштирилган фото-видео қайд этиш кузатув камералари ёрдамида аниқланган қоидабузарликлар компьютер дастурининг нотўғри хулоса қабул қилгани оқибатида ҳайдовчиларга нисбатан кўплаб асоссиз жарималар солинган.

Андижон вилояти ИИБси камералар носозлиги бартараф этилгани, лекин кимки асоссиз жаримага тортилган бўлса бу ҳақда Адлия бошқармасига шикоят қилишлари мумкинлигини маълум қилди.

XS
SM
MD
LG