Линклар

Шошилинч хабар
15 декабр 2018, Тошкент вақти: 00:23

NASA инсониятни йўқ қилиши мумкин супервулқонни совутиш йўлини изламоқда


Йеллоустон миллий паркидаги қайнар булоқ.

АҚШнинг Йеллоустон (Yellowstone - сариқ тош деган маънони билдиради) миллий парки остида улкан магма резервуари бўлиб, бу резервуар инсониятни йўқ қилишга қодир.

Тақрибан ҳар 100 минг йилда бир марта Ернинг бирор бурчагида супервулқон отилади.

Йеллоустон тагидаги вулқон отиладиган бўлса, дунё бўйлаб очарчилик ҳамда вулқон қиши юзага келиши мумкин. БМТ ҳисобларига кўра, вулқон отилганидан кейин инсониятнинг егулик заҳиралари 74 кунда тамом бўлади.

Вулқон қанчалик қизиса, магма шунчалик кўп эрийди, шунчалик кўп газ ажралиб чиқади ва вулқон устидаги ер шунчалик кўп кўтарилади. Ҳарорат муайян даражага етганида вулқон муқаррар отилади. Шундай экан, супервулқонга қарши курашиш мантиқан уни совутишни талаб қилад

Назарий жиҳатдан қаралса, вулқонни совитиш учун унга жуда кўп сув оқизиш керак бўлади. Аммо бунинг учун улкан акведук қазиш, шусиз ҳам тақчил бўлган сувни жуда кўп сарфлаш керак бўлади.

Аммо NASAда бошқа ечим бор: вулқоннинг ён тарафида 10 кмга чўзиладиган чуқурлик бурғулаб, унга катта босим билан сув ҳайдаш мумкин. Бу эса аста-секин магма ҳароратини туширади.

Вулқоннинг устидан кўра ёнидан пармалашнинг яна бир яхши жиҳати бу услуб вулқон отилишини тезлаштирмайди. Олимлар ҳисобларига кўра, бундай режани амалга ошириш 3,46 миллион долларга тушади.

Ушбу методнинг яна бир ижобий жиҳати бор: вулқон ҳароратини тушириш билан бир вақтда Ер иссиқлигини электр энергиясига айлантириш мумкин. Бу йўл билан ишлаб чиқарилган электр токи жуда арзон бўлади ва ўн минглаб йилга етиши мумкин.

Бундай режани амалга ошириш учун геотермал ширкатлар катта сармоя ётқизиши керак бўлади, аммо келажакда бундай лойиҳа ўзини оқлайди.

NASA ҳисобларига кўра, Йеллоустон ҳар 600 минг йилда бир марта отилади. Ушбу супервулқон охирги марта отилганидан тахминан шунча вақт ўтган.

XS
SM
MD
LG